Габриэла Либерман

2001 йилдан бери эндокринолог сифатида фаолият юритади.
Шиба Тель ха-Шомер тиббиёт марказидаги Эндокринология институтининг катта шифокори ва Семизлик клиникаси директори.
Доктор Габриэла Либерман — Исроилда ҳурматга сазовор шифокор. Биз мазкур мутахассиснинг мақолаларимиз ёзилишида иштирок этаётганидан мамнунмиз. Габриэла Либерман эндокринология соҳасидаги материалларни таҳрир қилиб, уларни тўлдириб боради.

Илмий фаолият соҳаси: Ички касалликлар ва семизлик бўйича мутахассис.
Тахсилоти:
1992г.
Бен-Гурион университетининг Негевдаги тиббиёт факультетини тамомлаган (Исроил).
1998г.
Ички касалликлар бўйича мутахассислик — Бен-Гурион университети, Негев, Исроил.
2000г.
Эндокринология бўйича интернатура — «Шиба» шифохонаси, Исроил.
Иш фаолияти:
Доктор Габриэла Либерман «Шиба» шифохонасида фаолият олиб боради.

Ушбу шифохона дунёдаги энг яхши 10 та шифохона қаторига киритилгани ҳақида «Маарив» газетаси 2022 йил 2 март куни мақола эълон қилган.

«Миллий фахр: Шиба тиббиёт маркази дунёдаги энг яхши шифохоналар ўнталигига кирди» сарлавҳали мақолада айтилишича, бу баёнотни америкалик нашр — NewsWeek журнали берган. Бу ютуқ кетма-кет 4 йилдан бери сақланиб келинмоқда.
Шунингдек, сиз унинг маълумотларини қуйидаги порталларда топишингиз мумкин: